Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режим” ташкил қилинди (Фото)
2.01.2022 20:13,  
169

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари узлуксиз ташкил этилди.

Қиш мавсумида ҳамда байрам кунлари аҳоли, саноат ва халқ хўжалиги исътемолчиларини табиий газ, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узулишларни олдини олиш, барча қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир маромда ишлашини навбатчилар тўлиқ мониторинг қилиб боришади.

Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги барча корхона ва ташкилотларда ишлаб-чиқариш жараёнларининг бир маромда ишлашини таъминлаш ҳамда узулишларни олдини олиш мақсадида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилиниши белгиланди.

Айни ушбу кунларда Жамият тасарруфдаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари масъуллигида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилади.

Барча корхоналарнинг биринчи раҳбарлари “Кучайтирилган иш режими” доирасида шахсан иш жойида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини таъминлайди.

Бундан ташқари, корхоналар раҳбарлари объектларни қўриқлаш масалаларига эътибор бериб, раҳбар, муҳандис-техник ва ишчи ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси, меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиниши таъминланиши шарт.

Бошқарув раиси томонидан корхона ва ташкилотларининг барча объектлари, қурилма, кон ва цехларида шу кунлари фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг иш жойларига бориб-келишлари, овқатланиш ва бошқа зарурий тадбирларни эътиборга олган ҳолда қулай иш шароитларини яратиш юзасидан қўшимча чоралар белгилаб берилди.

Ўз навбатида аҳоли талабларини инобатга олган ҳолда, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ва “Нефть базалари” МЧЖлари томонидан аҳоли, саноат ва ҳалқ хўжалиги истеъмолчиларинг сифатли бензин, дизель ёнилғиси, нефть маҳсулотлари билан таъминлашда узилиш ва танқисликларга йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

“UNG-Petro” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” ва “Кучлик нефть базаси” раҳбарларининг шахсан назорати остида истеъмолчиларни бензин ва дизель ёнилғиси билан кечаю-кундуз таъминлаш, нархларнинг сунъий равишда ўсишини олдини олиш чораларини кўрган ҳолда АЁҚШларда тунги “рейд”лар ташкил этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан