Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди
1.10.2021 15:27,  
15

Жаҳондаги йирик тўртта аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган, “Ernst & Young” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2016-2017 йиллардаги ҳисоботи учун 2020 йил 5 июнда, 2018 йил ҳисоботи учун 2020 йилнинг 24 ноябрида ва 2019 йил ҳисоботи учун 2021 йилнинг 31 январида ижобий аудиторлик хулосалари берилган бўлиб, ушбу хулосалар Жамиятнинг расмий веб-сайтда эълон қилинган.

Трансформация қилиш, халқаро кредит рейтингини олиш, еврооблигациялар чиқарилиши ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисоботлар бўйича 2016-2019 йиллар учун барча консолидациялашган молиявий ҳисоботлар халқаро рейтинг агентликларига ҳам тақдим этилди.

Албатта мустақил халкаро кредит рейтингини олиш ва еврооблигациялар чиқарилиши учун муҳим омиллардан бири бўлиб, бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг охирги ҳисобот даври, яъни 2020 йил учун МҲХС асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботидир.

Ижобий хулоса олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2021 йил 10 февралдаги 77-сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, мазкур буйруқ асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ оммавий масъулиятга эга компания (компания с публичной ответственностью) мақомида эътироф этилди ҳамда жорий йилнинг май ойида МҲХС асосида 2020 йил учун тайерланган консолидациялашган молиявий хисоботининг аудит жараёнлари сентябрь
ойида муввафаққиятли якунланди.

Қувонарлиси, айнан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида биринчи марта “Fitch Ratings” компаниясининг “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингига эга бўлган кунда, яъни 30 сентябрда “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан ҳам ижобий аудиторлик хулосаси берилди.

Мазкур аудиторлик хулосасини олиш ва консолидациялашган молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг шаффофлигини таъминлашда бир қатор эксперт ҳисоботлари ҳам талаб этилди. Жумладан, жамиятнинг 2020 йил 31 декабр ҳолатида ер ости углеводородлар заҳираси жаҳонда машҳур “DeGoleyer & MacNaughton” консалтинг компанияси, тизим бўйича асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ҳаққоний қиймати қадрсизланиши
(иқтисодий эскириши) ҳамда “Ўзтрансгаз”АЖнинг акциядорлик капиталидаги улушнинг ҳаққоний қиймати “KPMG Tax & Advisory” баҳоловчи компанияси ҳамда ходимлар олдидаги ижтимоий мажбуриятларнинг актур ҳисоб-китоби “Actuary Service” компанияси томонидан баҳолаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил учун МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботи бўйича олинган мазкур аудиторлик хулосаси асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро рейтинг агентликлари, молиявий ва юридик консультантлар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, халқаро фонд биржаларида ўз еврооблигацияларини эмиссия қилиш, халқаро стандартлар асосида корпоратив бошқарувни тадбиқ этиш ва бошқа прогрессив тизимларни жорий этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан