Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Автобензин нархининг арзонлашгани борасидаги хабарлар юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ!
8.01.2022 21:04,  
687

Бугун, 8 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали автобензин нархи арзонлашганига оид тасдиқланмаган хабар тарқатилди ва бу ҳолат интернет фойдаланувчилари, истеъмолчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало Жамият Матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.

Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар бажарилмоқда.

Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.

Харажатларни камайтириш борасида қилинаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминмоқда.

Автобензин нархи арзонлашиши борасида янгиликлар Жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қиламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан