Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида табиий газ қазиб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар ижроси юзасидан “Зеварда” конида сайёр йиғилиш ўтказилди (фото)
11.09.2021 17:54,  
35

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да табиий газ қазиб чиқариш, углеводородлар захирасини ошириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари вазифалар ижросини Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мисолида ўрганмоқда.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари Жамиятга тегишли конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишларни ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” конида бўлди.

“Зеварда” конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари, кон бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида сайёр йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида йил охиригача режалаштирилган ишларнинг ижроси ҳолати бўйича бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

Бошқарув раиси 2021 йил якуни билан 34,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш ва 103,0% ўсиш суръатига эришиш кераклигини таъкидлади. Ўз навбатида, Муборак бошқармаси бўйича режалаштирилган геологик-техник тадбирлар ҳисобига 394,5 млн куб метр табиий газ, 2,8 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилиши каби муҳим вазифа турганлигини эслатиб ўтди.

Шундай экан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича 16,6 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш (ўсиш суръати 100,9%), бунинг учун, 11 та конларда 39 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушуриш, шундан III чоракда – 10 та, IV чоракда – 29 та. Бундан ташқари, 17 та кондаги 68 та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш шарт қилиб белгиланди.

Йиғилишда “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни амалга ошириш ишларига жалб қилинган Пудратчи ташкилотлар билан қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, технологик объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш учун олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек, Муборак бошқармасига қарашли кон бошлиқларининг ўтган 8 ой мобайнида режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди, йўл қўйилган камчиликлар, режа кўрсаткичларининг бажарилмаслик сабаблари таҳлил қилиниб, йил охиригача режалаштирилган чора-тадбирлар, лойиҳалар тақдимотлари кўриб чиқилди.

Мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида “Йўл харитаси”да белгиланган ҳар бир тадбирларнинг бажарилиши бирма-бир кўриб чиқилди. Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, айниқса, куз-қиш мавсумида аҳоли ва саноат тармоқларини табиий газ етказиб беришни барқарорлигини таъминлаш учун қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ижроси, йил охиригача амалга оширилиши белгиланган тадбирлар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бошқарув раиси томонидан “Жанубий Кемачи” конида қўшимча 12 км газ қувурини монтаж қилиш ва Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини ишга тушириш, “Зеварда” конида узунлиги 5,7 км газ қувурини қурилиш билан тугатиб, белигланган муддатларда ишга тушириш бўйича вазифалар ва топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан