Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт регионидаги гелогия-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди (Фото)
5.01.2022 16:29,  
45

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 18 ноябрдаги 4522-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 265-сонли Қарорларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишлари Дастури доирасида истиқболли майдонлар, конларда бурғилаш ҳамда синов ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари ҳамда мустақил бўлим бошлиқларидан иборат “Ишчи гуруҳ” 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар тўхтовсиз иш ташкил қилиш ҳамда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳажмини ошириш борасида Шўртан, Муборак, Газли бошқармаларида қилинаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб боришади.

Жумладан, Бошқарув раиси томонидан 2022 йилнинг 3-5 январь кунлари Устюрт регионида гелогия-қидирув ишларини жадаллаштиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиш жараёнларини кўздан кечирди.

Тадбир давомида дастлаб 2021 йилда амалга оширилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати ва улардан олинган натижалар батафсил муҳокама қилинди.

Қурилиш билан тугатилган 8 та қудуқлардан олинган натижалар бирма-бир кўриб чиқилди. Регион бўйича белгиланган 10 млрд метр кубдан ортиқ табиий газ ва 300 минг тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш режалари ортиғи билан бажарилганлиги алоҳида қайд этилди.

Бундай ижобий натижага эришиш учун, 2021 йилда бурғиланган “Қуйи Шарқий Бердах” конидаги 1, 2 ва 3, “Аралик” конидаги 2, “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 1, “Шагирлик” конидаги 1-терриген юра ҳамда “Қуйи Сургил” конидаги 5- ва 6-сонли қудуқларни бурғилаш ва маҳсулдорликка синаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, уларнинг ҳар биридан 50 минг куб метрдан 1,3 млн куб метргача бўлган табиий газ оқими олинганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, 2021 йилнинг 15 декабрь санасида “Қуйи Сургил” конидаги 6-сонли қидирув қудуғини лойиҳавий 4500 метр чуқурликкача бурғилаб уни 4500-4172 метр оралиқларда фильтр орқали синаш ишлари натижасида қуйи юра даври қатламларидан кунлик 1,3 млн.куб метрдан ортиқ саноат миқёсидаги табиий газ оқимларини олишга эришилди.

“Қуйи Сургил” конининг остки чуқур қисмида табиий газ захираларига эга бўлган янги қатламларнинг аниқланиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун геология-қидирув, конларни ўзлаштириш борасидаги янги йўналишларни очиб бериши билан бир қаторда, Устюрт региони бўйича табиий газ, газ конденсати заҳираларини ўстиришга қаратилган имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб берди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан 2022 йилда Устюрт регионида Жамият томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган янги тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

2022 йилда Устюрт регионида 6 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 20 дан ортиқ қудуқларда 100 минг метр атрофида бурғилаш ишларини бажариш, бу орқали 2022 йил давомида жами 12 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 320 минг тоннадан ортиқ суюқ углеводород – жами 15 млн тонна шартли ёқилғи миқдоридаги захираларни кўпайтириш мақсад қилинган.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида тайёргарлик ишларининг ҳолати, ушбу жараёнларнинг тегишли материал техник ресурслар билан таъминланганлик даражаси жойида ўрганилмоқда.

Юқоридаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ геология-қидирув ишларининг келгуси йил учун “Махсус дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан Устюрт регионидаги 4000-4500 метр чуқурликгача амалга оширилган бурғилаш ишларини эндиликда ер қаърининг чуқурроқ қатламларини ўзлаштиришга қаратиш мўлжалланмоқда.

Устюрт регионида амалга оширилиши мўлжалланаётган геология-қидирув ишларини молиялаштириш ҳажмларини ҳам 2021 йилга нисбатан икки баробарга ошириш режалатирилмоқда. Шу ўринда, геологик-техник чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармалари, департамент бошлиқлари ва бошқа масъул мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан