Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Қашқадарёда газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди (Фото)
12.10.2021 13:57,  
25

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари жамиятга тегишли конларда геологик излов-қидирув ишлари, газ қудуқларини бурғилаш ва капитал таъмирлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Жамият томонидан 2021 йил октябрь – декабрь ойларида, шунингдек, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумида Республикамиз аҳолисига мунтазам табиий газ, суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш борасида йўналишлар бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Шўртан регионидаги конларда олиб борилаётган геологик излов-қидирув ишлари доирасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Хусусан “Шўртан” конида углеводородлар захирасини ўстириш бўйича олиб борилаётган 3D сейсмика-геофизика ишлари ҳолати ўрганилиб, октябрь ойида минтақанинг чуқур қисмида жойлашган структураларни аниқлаш учун 2 та излов-қидирув қудуқларининг ўрнини белгилаш, бурғилаш ишларини бошлаш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, геологик излов-қидирув Дастури доирасида “Еттиқудуқ”, “Бўталабулоқ”, “Ойдин”, “Ниёз” каби истиқболли майдонларида қазилаётган илзов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини тезлаштириб якунлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.

2021 йил якуни билан углеводородлар қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини бажариш, газ қазиб олишни ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, тадбирларнинг самарадорлиги таъминлаш учун конлардаги қудуқларда олиб бориладиган бурғилаш ишларини тезлаштириш ва уларни ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

Қудуқлардан газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенцификация ишларини олиб боришдаги муаммолар муҳокама қилиниб, интенцификация ишларида янги технологияларни кенг қўллаш ва муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш, мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга режалар белгилаб берилди.

Йиғилиш давомида Шўртан бош иншоати қурилмаларида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”нинг ижро ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган ишларнинг самарадорлиги баҳоланди ва “йўл харитаси”да белгилаб олинган кейинги босқичдаги ишларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилиниб бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига “йўл харитаси” бандларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш вазифалари берилди.

Шу билан биргаликда “Ишчи гуруҳ” кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан