Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” табиий газ қазиб чиқариш, геология-қидирув ишларини ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан конида бўлди (Фото)
11.12.2021 16:44,  
49

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари конлардаги геологик излов-қидирув ишлари, газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги, амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда бўлди.

Таъкидлаш керакки, Шўртан бошқармаси томонидан табиий газ қазиб олиш бўйича белгиланган режа бажариб келинмоқда, шу билан бирга йил якуни билан ўсиш суръатини бажариш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, 8 та қудуқни бурғилаш, 6 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси белгиланган режани бажариш йўлида меҳнат қилаётган Бошқарма жамоасининг машаққатли меҳнатини эътироф этган ҳолда, белгиланган режани бажариб келишаётгани учун уларга ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда янада яхшироқ натижага эришиш учун барча қурилмаларни барқарор ишлаши, қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳаларини якунлаш кераклигини таъкидлади.

Энг асосийси эса, Шўртан бошқармаси йил якуни билан 9,0 млрд куб метр, шундан декабрь ойида - 775,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқариш шарт эканлиги белгиланди.

Қашқадарё вилоятига қилинган ташриф давомида амалга оширилаётган геология-қидирув ишларининг ҳолати алоҳида ўрганилиб, “Шўртан” конининг катта чуқурликдаги қатламларини ўзлаштириш мақсадида янги “Терриген-1” юра қудуғини бурғилашга тайёргарлик жараёнлари таҳлил қилинди.

2021 йилда “Шўртан” кони ҳудудида “3D” сейсмик-қидирув ишлари олиб борилди ва коннинг имкониятлари синчковлик билан ўрганилди. Натижада, 300 дан ортиқ қудуқларнинг маълумотлари таҳлил қилиниб, комплекс рақамли моделлаштириш асосида янги “Терриген-1” қудуғини бурғилаш учун асос яратилди.

Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида 2021 йилнинг ўтган даврида “Шўртан” конида “3D” сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб, олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланиши бўйича муҳим қарор қабул қилинди.

“Шўртан” кони ҳудуди келажакда ҳам умидли регион бўлиб, қабул қилинган қарор шубҳасиз тарихий ҳисобланади, чунки геофизика ишларидан кейин Қашқадарё вилояти ҳудудида тарихда илк бор 4750 метр қуйи терриген қатламигача тушилади ва шу чуқурликка қадар бурғилаш ишлари амалга оширилади.

Бугунги кунга қадар “Шўртан” конининг 3500 метр чуқурликкача бўлган салоҳияти ўзлаштирилган бўлиб, янги қудуқни 4750 метр чуқурликкача бурғилаш орқали табиий газнинг янги, маҳсулдор захираларини топиш ҳамда саноат миқёсида қазиб чиқариш мақсад қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Шўртан регионидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган “GTL” заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади. Шу сабаб, нефть-газ захираларини ўстириш мақсадида бурғилаш ишлари бошланган “Шўртан” кони “Терриген-1” излов-қидирув қудуғидаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ҳозирда янги қудуқда бурғилаш ишлари ишларини жадаллаштириш учун, 30 дан ортиқ махсус техника ва 50 дан ортиқ малакали мутахассислар жалб этилди, шунингдек, барча зарур материал техник жиҳозлар шай ҳолатга келтирилди.

Бошқарув раиси жойлардаги раҳбар ва мутахассисларга ушбу қудуқдан кутилаётган натижаларнинг жуда муҳим эканлиги, бу орқали нафақат “Шўртан” кони, балки унинг атрофидаги барча майдонларнинг 3500 метрдан кўпроқ чуқурлигида янги захираларни аниқлаш имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз навбатида истиқболли, янги майдонларни аниқлаш мақсадида “3D” сейсмик-қидирув ишларини давом эттириб, Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликдаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ўрганиш жараёнида эса, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда энг аввало ишчи-ходимлар ҳолидан хабардор бўлиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш ҳамда вахта режимида узлуксиз иш ташкил қилишни таъминлаш мақсадида вагон-уйларда яшаш, овқатланиш шароитларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ишнинг сифатли ташкил этилиши ҳамда чора-тадбирларнинг белгиланган муддатда бажарилишини муҳокама қилиш учун, Бошқарув раиси бошчилигида, “Ишчи гуруҳ” аъзолари, департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида Бошқармадаги Штабда тезкор йиғилиш ҳам ўтказилди.

Йиғилишда муҳим масалалар ечими ўрганилиб, жумладан, сейсмик тадқиқотларни самарали амалга ошириш, унинг натижасида нефть ва газга истиқболли янги майдонларни аниқлаш, янги конлар очилишига замин яратиш, мавжуд конларни қўшимча ўзлаштиришга тайёрлаш учун аниқланган майдонларда бурғилаш ишларини олиб бориш белгиланди.

Углеводородларнинг янги захираларини ўстириш ҳамда ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводини хомашё базасини билан таъминланиши бўйича кўрсатмалар берилди. Бошқарув раиси томонидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва 2022 йилда ҳам бурғилаш ишларини давом эттириш, қудуқларни ишга тушириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари, пудратчи ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг Қашқадарё вилоятидаги табиий газ қазиб ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан