Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)
5.11.2021 12:58,  
47

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини ошириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Бухорода бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди ва корхона раҳбарияти, мутахассислари билан учрашиб, мавжуд масалалар ўрганилди.

Унда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ)нинг 2021-2022 йиллардаги ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига оид асосий масалалар муҳокама этилди.

Завод мутахассислари томонидан корхонанинг 2020-2021 йиллардаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва маҳсулотининг қиёсий таҳлили ўтказилгани, Бухоро НҚИЗни келгусида ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирилганлиги маълум қилинди.

Йиғилишда Меҳриддин Абдуллаев томонидан корхонанинг асосий мақсади ҳам ички ҳам ташқи бозорда муносиб рақобатлаша оладиган юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш экани таъкидланди ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар белгилаб берилди.

Муҳокама чоғида Бошқарув раиси корхонанинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига тўхталиб, узоқ муддатли вазифаларни белгилаган ҳолда узлуксиз ривожланиш муҳимлигини айтиб ўтди.

Сўнгра корхонанинг ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюрилди, “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Суюлтирилган углеводород гази(СУГ)ни автоцистерналарга қуйиш қурилмаси” лойиҳасини қуришнинг якуний босқичлари билан танишди.

Қайд этиш жоизки, лойиҳа орқали Бухоро НҚИЗда аҳоли ва истеъмолчилар учун автоцистерналарга газ қуйиш учун шароит яратилмоқда (Илгари СУГ темир йўл цистерналарига қуйилиб, темир йўл орқали истеъмолчиларга етказилар эди).

Мазкур технологик иншоотларнинг ишга туширилиши республика ички бозорида нефть ва газ маҳсулотларига ортиб бораётган талабни қондириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газни кенг истеъмолчилар, аҳоли қатламига етказиб беришга қаратилган.

Бундан ташқари, завод ишчи-ходимлари билан ҳам алоҳида учрашув бўлиб ўтди, унда яратилган меҳнат шароитлари ўрганилди.

Давлат раҳбари томонидан кўчат экиш учун 10 декабргача давом этадиган “долзарб 40 кунлик”ни эълон қилинган эди, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖда ҳам кенг кўламли ишлар бошланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси айнан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида экоакцияга старт берди ва Завод ҳудудида кўчат экиш ташкил этилди.

Ташриф якунлари бўйича Бошқарув раиси кейинги йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилганини таъкидлади.

Бугунги кунда компания Саноат стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш сари ишонч билан илдамламоқда. Жаҳон бозорларидаги ўзгариш ва шаклланишлар тенденциясини ҳисобга олган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун янги вазифалар яратилаётганини таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг жадал ривожланаётган жаҳон бозоридаги ўз ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берадиган янги лойиҳаларни амалга ошириш зарур эканлиги билдирилди.

Бошқарув раиси Бухоро НҚИЗнинг яқин йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан