Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекнефтгаз: Бошқарув раиси табиий газ конлари ва қудуқлари фаолиятини ўрганиш мақсадида Қашқадарёда бўлди (Фото)
10.09.2021 14:11,  
38

Дастлаб, 2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида технологик объектлар ва газ қувурлари лойиҳалари ижроси ҳолати ўрганилди.

Бунда “Денгизкўл” конида қурилиш ишлари олиб борилаётган Сиқув компрессор станция 2-навбатининг қурилиш-монтаж ишлари “Ишчи гуруҳ” билан жойида ўрганилиб, қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Куз-қиш мавсумида иқтисодиёт ва аҳолини ёқилғи энергетика ресурсларига бўлган талаби ошиб боришини ҳисобга олиб, Бош Пудратчи “Enter Engineering” компанияси билан биргаликда ушбу станциясини декабрь ойида ишга тушириш учун барча ресурсларни жалб қилиш, компрессор технологик қурилмаларини етказиб бериб ўрнатиш, ишга тушириш ишларини янада жадаллаштириш масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, станцияси ишга туширилиши билан “Денгизкўл” конидан газ қазиб олиш жараёнларини оптималлаштириш, газ қувурларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган қўшимча газ қувурларини қурилиш лойиҳаларини ўз вақтида топширишни таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясидаги мавжуд газ ҳайдаш агрегатларининг иш ҳолати ўрганилди.

Бу ерда сиқув компрессор агрегатларига хизмат кўрсатиш, поршенли компрессорларнинг таркибий қисмларини бошқарманинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, таъмирлаш бўйича станциянинг ўзида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Конда ишлатиш қудуқларининг бурғилаш бўйича ишларни ўрганиш мақсадида, “Денгизкўл” конидаги 320-сонли, “Ўртабулоқ” конидаги 239-сонли ва гелогик излов-қидирув ишлари доирасидаги “Ўртабўлоқ” (терриген-юра) 3-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ишлари жойидан кўздан кечирилди.

Бу ерда бурғилаш ишларига жалб қилинган пудрадчи ташкилот раҳбарлари билан йил охиригача бурғилашдан ишга туширилиши режалаштирилган ишлар ҳолати муҳокама қилиниб режа кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди ҳамда бурғилаш ишларини жадаллаштириш, зарур материал-техник ресусрлар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Ўз навбатида Бошқарув раиси бу ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитни ўрганиш мақсадида, мавжуд камчиликлар ҳақида, уларнинг ижобий натижаларга эришиш учун қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида бурғилаш устаси билан яқиндан суҳбатда бўлди.

Бошқарув раиси шунингдек, кунлик бурғилаш чуқурлиги, ер қатлами ҳолати, техник воситалар ва жиҳозларнинг етарли ёки йўқлиги бўйича саволларига жавоб олди.

Аниқланган мавжуд камчиликлар ва ҳолатларни тезкор равишда бартараф этиш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Кунлик газ қазиб чиқариш кўрсаткичларининг барқарорлигини таъминлашда муҳим йўналишлардан бири бўлган қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва интенцификация йўналишларида олиб борилаётган ишлар “Денгизкўл” 12-сонли қудуғидаги таъмирлаш ишларини ўрганиш давомида ҳам муҳокама қилинди.

Бу ерда ҳам пудратчи ташкилот раҳбарлари билан олиб борилаётган ишлар, натижадорликни ошириш, таъмирлаш ишларини жадаллаштиришга доир масалалар юзасидан муҳокама ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан табиий газ қудуқлари, конларидаги қазиб чиқариш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан