Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси томонидан Бухородаги табиий газ қазиб чиқарилиши ва геология ишлари ҳолати ўрганилди (Фото)
23.10.2021 12:53,  
41

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган табиий газ қудуқлари фаолияти, геология ишларининг бориши ҳолати ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2021 йилга мўлжалланган махсус дастур ишлаб чиқилиб, унга асосан Устюрт, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона регионларида 3Д сейсмик ишларини бажариш, янги қудуқларни бурғилаш ва углеводород захираларини кўпайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг июль ойида Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассисларнинг таклифларига асосан Бухоро вилоятида жойлашган Ғарбий Тегирмон конида янги 6-сонли қудуқни бурғилаш ишлари бошланган эди.

Янги қудуқни бурғилаш орқали ушбу конда қўшимча захираларни аниқлаш, унинг нефть ва газ чегараларини кенгайтириш, янги қатламларни топиш ва уларнинг истиқболларини ўзлаштириш каби вазифаларни бажариш мақсад қилиб олиниб, ўтган қисқа вақт оралиғида “Ғарбий Тегирмон” 6-сонли қудуғи 2860 метр чуқурликка, юра даврининг чуқур қисмигача бурғиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан 6-сонли қудуқни бурғилаш жараёнлари жойига чиққан ҳолда батафсил ўрганиб чиқилди.

Хусусан, 2810 метр чуқурликдан 9 метр ҳажмдаги тоғ жинси намуналари олиниб, керн чиқариш қўрсаткичлари 100 фоизга етказилганлиги ҳамда уларнинг маҳсулдорлигига доир масалалар кенг муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси жойлардаги раҳбар ва мутахассисларга ушбу қудуқдан кутилаётган натижаларнинг жуда муҳим эканлиги, бу орқали нафақат “Ғарбий Тегирмон” кони, балки унинг 3000 метрдан ортиқ чуқурлигида янги захираларни аниқлаш имкониятлари мавжудлиги таъкидлади.

Ушбу тадбирларни мукаммал амалга ошириш мақсадида “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан барча имкониятлар яратилиб барча зарур материал-техник жиҳозлар шай ҳолатга келтирилган.

“Ғарбий Тегирмон” 6-сонли қудуқдан олинадиган натижалар ушбу ҳудуддаги ишларни нафақат жадаллаштириш, балки кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши, янги истиқболли йўналишларни очиб бериши ҳамда Республика бўйича углеводород захираларини кўпайтириш учун кенг ва янги имкониятларни яратиши кўрсатиб ўтилди.

Ўрганиш жараёнида “Ўзлитинефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан “Ғарбий Тегирмон” 6-сонли қудуғини бурғилаш учун зарур лойиҳа ва смета-ҳужжатларининг мукаммал даражада ишлаб чиқилганлиги, уларда бурғилаш тезлигини ошириш мақсадида янгича талаб ва ёндашувлар таклиф этилаёнганлиги, бунда асосий эътибор якуний натижага, яъни табиий газ маҳсулотини олишга қаратилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

“Ўзлитинефтгаз” АЖ мутахассисларининг бу борадаги тажрибаларини бошқа қудуқларда ҳам биргаликда тадбиқ этишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Ўзлитинефтгаз” АЖ биргаликда, янги қудуқлардан махсулот қазиб чиқаришни ташкил этиш ва бу борада тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, конларнинг устки қисмини жиҳозлаш бўйича янги таклифларни, шунингдек, “Ғарбий Тегирмон” конидаги газ узатиш тармоқларини модернизация қилиш бўйича қўшимча лойиҳаларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилиб мутахассисларга зарур кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш якунида янги қудуқда ўрнатилган ускуна ва жиҳозларнинг созлик ҳолати, иш жараёнларининг ташкил этилиши ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Ҳозирда “Ғарбий Тегирмон” конининг чуқур ер ости қатламларини ўрганиш ва унинг геологик-иқтисодий параметрларини аниқлаш мақсадида 6-сонли қудуқни бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан