Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси томонидан Қашқадарё вилояти ҳудудида олиб борилаётган геология-қидирув ишлари ҳолати ўрганилди (Фото)
17.12.2021 13:07,  
53

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2021 йилда 16,8 млрд куб метр табиий газ қазиб олиш режалаштирилган, бу ўз навбатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 286,9 млн куб метр кўп, ёки ўсиш суръати 101,7%, конденсат қазиб чиқариш 310,7 минг тонна, нефть қазиб чиқариш 109,0 минг тонна белгиланган.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари бошқармага қарашли конларда бўлиб, белгиланган режани бажариш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Шунингдек, 2022 йилда бу борада режалаштирилган ишлар ҳамда лойиҳалар билан танишиб чиқилди.

Ўрганиш ишлари даставвал Миришкор тумани ҳудудида жойлашган “Илонли” конидаги 2-сонли излов қудуғидан бошланди. Ушбу қудуқда 2021 йил 8 июль санасида бурғилаш ишлари бошланган бўлиб, қудуқ 2969 метр чуқурликкача бурғиланди ҳамда 139,7 мм диаметрли ишлатиш қувурлари билан мустаҳкамланди.

Қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари пудратчи “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ ва субпудратчи “Бухоро НГП” АЖ томонидан “Уралмаш-4Э” (Россия) бурғилаш ускунаси ёрдамида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 11 декабрида эса қудуқнинг 2967-2887 метр оралиғида ўрнатилган фильтр орқали олиб борилган синаш ишлари натижасида карбонат юра даври ётқизиқларининг XV ва XVa қатламларидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқдаги табиий газнинг эркин дебити кунлик 1,0 млн куб метрни ташкил этмоқда.

Бошқарув раиси томонидан қудуқда маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича алоҳида топшириқлар берди.

Шунингдек, ишчи-ходимлар учун берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг сифатига ҳам эътибор қаратди, улар билан суҳбатлашиб муаммолари билан қизиқди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастури доирасида “Илонли” конида навбатдаги 3-, ва 4-сонли излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини олиб бориш таъкидланди.

“Илонли” конида ички имкониятдан келиб чиқиб д-273мм. газ коллектори тортиб келинмоқда ва бу борада олиб борилаётган ишлар, ишчи-ходимлар учун яратилган ўрганилди.

Сўнгра, “Қуйи Помуқ” майдонидаги 1-сонли излов қудуғида бажарилаётган ишлар ҳолати ва қудуқда олиб борилаётган бурғилаш ишлари ўрганилди.

Ушбу қудуқнинг лойиҳавий чуқурлиги 4100 метрни ташкил қилиб, қудуқда 2021 йил 24 май санасида бурғилаш ишлари бошланган ва бугунги кунда 3082 метр чуқурликкача бурғиланди.

Қудуқда бурғилаш ишлари пудратчи “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва субпудратчи “Косон НГҚЭ” МЧЖ томонидан “ZJ-50-DBS” (Хитой) бурғилаш ускунаси ёрдамида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан “Қуйи Помуқ” майдонидаги 1-сонли излов қудуғида бурғилаш ишларини жадаллаштириш ва 2022 йил I чорагида қудуқда синов ишларини бошлаш зарурлиги бўйича топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси бошқармага қарашли қўшимча равишда табиий газ ҳажмини кунига 1,5 млн куб метрга ошириб бериш имконини берадиган “Денгизкўл” конида қурилаётган янги паст босимли Сиқув компрессор станциясининг қурилиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Natural Gas-Stream”, “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” компаниялари ҳамкорлигида уч томонлама шартнома имзоланган бўлиб, Сиқув компрессор станциясида қурилиш монтаж ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Жумладан, қувур ётқизиш, қудуқлар ўрнатиш ва металл монтаж ишлари якуний босқичда давом эттирилмоқда.

Қурилиш ишларини амалга ошираётган пудратчи ташкилотларнинг масъуллари билан гаплашиб, сўнгги босқичдаги қурилиш ишларини тезроқ якунлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан