Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Устюртдаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳаларининг бугунги ҳолатини ўрганди (фото)
22.08.2021 09:41,  
42

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги конларида олиб борилаётган ишлар ва газ қувури лойиҳалари ижроси ҳолатини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Ўрганиш ишлари давомида Бошқарув раиси бошчилигида “Ишчи гуруҳ” томонидан геологик-излов қидирув дастурига асосан “Сурсуар” конидаги 2- сонли излов-қидирув қудуғида олиб борилаётган бурғилаш ишлари ўрганиб чиқилди.

Ушбу майдон 3D сейсмик-қидирув ишлари натижасида аниқланган бўлиб, унинг ўлчамлари 7,0 х 1,1 км.ни, истиқболли майдони эса 10,5 кв.км ҳудудни эгаллайди. “Ишчи гуруҳ” аъзолари майдонда амалга оширилаётган барча ишлар билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш керакки, ушбу майдоннинг маҳсулдорлиги юра даврининг ётқизиқлари билан боғлиқ бўлиб, унинг истиқболли ресурслари 51,0 млн. тонна шартли ёқилғи миқдорида баҳоланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Сурсуар” майдонининг истиқболларини баҳолаш ҳамда углеводород ресурсларини ўзлаштириш мақсадида янги излов қудуғи 4200 метр лойиҳавий чуқурликка бурғилаш ишлари бошланиб, айнан маҳаллий мутахассисларнинг ўзларигина фаолият олиб боришига қарамай, ҳозирда 2650 метр чуқурликда бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Бурғилаш ишлари ҳолатини ўрганган Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан мазкур қудуқда амалга оширилиши белгиланган барча ишларини ўз вақтида якунлаш бўйича тегишли департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ўз навбатида, “2017–2021 йиллларда углеводород хом-ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури” доирасида “Арслон” Газни комплекс тозалаш қурилмасида тайёрланаётган табиий газни “Ўзтрансгаз” АЖ га қарашли магистраль газ қувурларига етказиб беришни бир маромида бўлишини таъминлаш мақсадида мавжуд газ узатиш қувурига қўшимча тарзда қурилаётган диаметри Ø530 мм бўлган 17 км узунликдаги газ қувурини қурилиш жараёни назорат қилинди.

Газ қувурини қурилиш-монтаж ишларини тез фурсатларда якунлаб ишга тушириш ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни яхшилаш бўйича бошқарма раҳбариятига кўрсатмалар берилди.

Жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан излов-қидирув ва ишлатиш қудуқлари қурилиши учун зарур бўлган мустаҳкамлаш ҳамда насос-компрессор қувурларини харид қилиш бўйича “ТМК” (Россия), “ЧТПЗ” (Россия) ва “Интерпайп” (Украина) заводлари билан шартномалар тузилган бўлиб, бугунги кунгача Устюрт ҳудудидаги қудуқлар қурилиши учун 5900 тонна мустаҳкамлаш қувурлари ва 726 тонна (тўлиқ ҳажмда) насос-компрессор қувурлари етказиб берилди. Бугунги кунгача ҳудудда 15 та қудуқлар қурилиши учун турли диаметрдаги мустаҳкамлаш ва насос-компрессор қувурлари ажратилди.

Моддий-техник ресурслар тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан харид қилиб олинаётгани сабабли, унинг таннархи сезиларли даражада арзон нархларда келтирилмоқда.

Шунингдек, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси Марказий омборхонаси ва унинг бугунги ҳолати, омборхонада қудуқларни бурғилаш ва ишга тушириш ишларини белгиланган режа-графиклар асосида ўз вақтида бажарилишини таъминлашда муҳим бўлган материал-техник ресурслар, яъни қудуқларни жиҳозлашда ишлатиладиган махсус НКТ қувурлари, қувур арматуралари ҳамда қудуқларнинг шлейф қувурлари, газ узатиш тизими учун зарур бўлган турли ўлчамдаги қувурлар таъминоти ўрганиб чиқилди. Таъкидлаш керакки, моддий-техник ресурслар Устюрт регионидаги геологик техник тадбирларни 2022 йилнинг май ойига қадар тўлиқ таъминлаш учун етарли қилиб қўйилган.

Бурғилашдан ишга туширилаётган қудуқлар ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмаларигача газ узатиш тизимида режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш учун зарур материал-техник ресурслар, қувур арматуралари ва қувурларни харид қилиш ҳамда етказиб бериш учун масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, ўрганиш ишлари давомида Бошқарма раҳбарияти ва тегишли мутахассисларга геолого-техник чора-тадбирларни ўз вақтида бажариб ишга тушириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли бошқармалар ички имкониятдан фойдаланиш зарурлиги ва лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан