Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Галина Саидова бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” GTL лойиҳасининг ишга туширилиш олди ҳолатини ўрганди (Фото)
13.11.2021 08:57,  
74

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги бўлиб ўтаётган ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, Инвестициялар ва Ташқи савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев “Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш” (GTL) лойиҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Ҳозирда лойиҳа бўйича умумий бажарилган ишлар 97,4 фоизни ташкил этиб, заводнинг технологик ускуналарини босқичма-босқич ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Заводнинг технологик зонасида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишлари 95,7 фоизга бажарилган.

Объектда 6,5 мингдан ортиқ ишчи ва муҳандислар, 500 та махсус техника ишламоқда. Қурилиш майдонига жами 1045 та технологик ускуналардан 1010 таси етказиб келиниб, 955 таси ўрнатилди.

Ишчи ташриф давомида делегация вакиллари заводнинг марказий бошқарув пульти ва марказий лабораторияси фаолияти билан танишди. Бундан ташқари, ташриф давомида мутасаддилар заводнинг технологик зоналарида ишга тушириш жараёнининг бориши билан танишди. Шунингдек, қурилиш майдончасида GTL лойиҳасини қуришнинг якуний босқичларида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунга қадар бош подстанция ишга туширилиб, завод ташқи тизимдан электр энергияни қабул қилишни бошлади, назорат ўлчов ва автоматика тизимининг бошқарув биноси, Марказий бошқарув пульти, хом сувни қайта ишлаш қурилмалари, Минералсиз сув ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин ўчирув сув тизими, Машъала тизими ва буғ ишлаб чиқариш котеллари, Сувни совутиш қурилмаси, мойли сувни қайта ишлаш тизими фойдаланишга топширилди, заводга ёнилғи гази қабул қилиш бошланди. Заводда қурилиш ишлари шу йилнинг якунига қадар тугатилиши режалаштирилган.

GTL компанияси раҳбарияти томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган импорт қилинадиган товар-моддий захираларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича компания томонидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Айтиш жоизки, заводни барпо этилишида 360 млн доллардан ортиқ маҳсулотлар ва хизматлар бевосита мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинган.

Шу билан биргаликда, “Uzbekneftegaz GTL” заводи негизида газкимё кластерини барпо этиш мақсадида заводнинг чиқадиган ҳомашёни чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотларни, хусусан углеводород фракциялари асосида Гексен-1, Бутен-1, ЛАБ, грануляция қилинган парафин, манилин ангидрид каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш масаласи ўрганилмоқда.

Ташриф якунлари бўйича маҳаллийлаштириш ҳамда маҳаллий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, “GTL” заводи негизида юқори ликвидли истиқболли лойиҳаларни чуқур ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан