Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларига бир гуруҳ нефть ва газ ходимлари ҳам муносиб кўрилди
26.08.2021 19:15,  
124

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони имзоланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳам бор.

Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Газни олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехи катта кузатувчиси Қудратов Абдужалил Хусанович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирланди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамиятининг хомашё ва тайёр маҳсулотлар цехи машинисти Жумаев Нурмат Хасанович “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг Этилен ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Муртазаев Отабек Астанаевич “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Устюртгаз газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шарқий Бердах” участкаси устаси Таджиддинов Айбек Таджимуратович “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

“Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамиятининг цех муҳандис-технологи Севаров Бекзод Насимович “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

“Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти директорининг геология ишлари бўйича ўринбосари Ганибаев Маъмуржон Жангабаевич “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси ушбу ходимларни нефть ва газ соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссасининг давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиши муносабати билан муборакбод этади ва уларга келгусидаги ишларида муваффақиятлар, соғлиқ, оиласига тинчлик-тотувлик тилаб қолади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан