Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда (Фото)
12.11.2021 10:49,  
75

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Президент администрацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” инвестиция лойиҳалари ҳамда корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар
ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, аниқ шартномалар имзоланмоқда.

Шу билан бирга, нефть ва газ саноати ҳамда илм-фан соҳалари интеграциясига бағишланган илмий-амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Мазкур ярмарканинг очилиш маросимини “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди.

– Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида республикада маҳаллий саноатни ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш бўйича кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тармоқда импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш, маҳаллийлаштириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда, – деди Бошқарув раиси.

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ўз нутқида тармоқлараро кооперация ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан илгари импортдан харид қилинган бир қатор маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига йиллик импорт 12 млн АҚШ долларигача қисқартирилганлигини эътироф этди.

Таъкидлаш жоизки, авваллари импортдан келтирилиб, корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланилган активлаштирилган кўмир, силикогель, қувурлар, беркитиш-бошқариш клапанлари, оксид-аллюминий, сульфат-аллюминий, турли хил фильтрлар, ёқилғи мойлаш материаллари, хромотографлар, блок бокс, ўлчаш асбоблари ва бошқа маҳсулот ва ускуналар бугунги кунда маҳаллий корхоналардан сотиб олинмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖда бир қатор хорижий компанияларда (Газпром, Лукойл, Татнефь) муваффаққиятли апробациядан ўтган усул яъни – янги маҳсулотларни биргаликда ўзлаштириш бўйича “йўл харита”лари асосида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилда (Бухоро НҚИЗ - 3 та, Шўртан ГКМ - 2 та, Узкоргазкемикал – 21, Муборак ГҚИЗ – 2 та ва бошқалар) 28 та йўл хариталари имзоланган. Мазкур тадбирларни амалга ошириш натижасида 3,1 млн долларлик импорт ҳажми қисқартирилади.

Меҳриддин Абдуллаев амалга оширилган ишлар самарасида бугунги кунда маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилган 30 га яқин маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришга тадбиқ этилганлигига урғу берди.

– Ўтган даврда республика электрон кооперация портали орқали 404,3 млрд сўмлик икки мингдан ортиқ шартнома тузилиб, умумий харидлар ҳажмида маҳаллий маҳсулотлар улуши 26 фоизгача етказилди, – деди ўз нутқида М.Абдуллаев. – Бундан ташқари, жорий йилда Навоий, Термиз, Бухоро ва Нукус шаҳарларида ташкил этилган саноат ярмаркаларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 124 та меморандумлар имзоланган эди. Айни пайтга келиб, мазкур меморандумлар доирасида қиймати 30,7 млрд. сўмлик 43 та шартномалар имзоланиши таъминланди. Ишончим комилки, мазкур ярмарка иқтисодиёт тармоқларида кооперацияни ривожлантириш, корхоналар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Барчангизга кўргазмада самарали иш олиб бориш, муваффақиятли музокаралар ўтказишни тилайман.

Кўргазмада бошқа соҳалар қатори 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий нефть ва газ саноати корхоналари вакиллари, шундан 50 га яқини алоҳида стенд билан, иштирок этишмоқда.

Маълумот учун: Жумладан, Татнефть, Лукойл, ЕЛАЗ, КМПО, Хромос инжиниринг (Россия), “Энтер Инжиниринг”, “Эриелл” (Сингапур), СИБУР (Озарбайжон), Си Эн Пи СИ (Хитой), Узпромарм, Узбекхиммаш, Чилон, АМЗ, Махсусэнергогаз (Узбекистон) компаниялари ва бошқалар.

Мазкур тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишлари ва табиий газни қазиб олиш ҳажмларини кенгайтириш, уни чуқур қайта ишлашни ташкил этишга йўналтирилган узоқ муддатли стратегия асосида аниқ вазифлар белгилаб олинган.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан