Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда бўлиб ўтган ҳудудий ярмаркада маҳаллий корхоналар билан 434,4 млрд сўмлик 249 та шартнома имзоланди (Фото)
17.11.2021 12:34,  
29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ярмарка давомида маҳаллий корхоналар, хорижий инвесторлар ва илмий муассасалар вакиллари билан муҳим учрашувлар ўтказилиб, салмоқли натижаларга эришилди.

Аввал хабар берилганидек, ярмаркада хорижий давлатлар ва республиканинг барча ҳудудларидан 900 га яқин иштирокчилар қатнашган бўлиб, бунда нефть-газ корхоналарининг иштироки алоҳида аҳамиятли бўлди.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан бу йилги ярмаркада илк марта “Махсусэнергогаз” АЖ, “Жиззах Петролиум” ҚК, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖ, “Андижон қудуқтаъмирлаш”,

“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ каби етакчи маҳаллий нефть-газ корхоналаридан ташқари “Eriell”, “Enter Engeneering” (Сингапур), “Татнефть”, “Хромос Инжиниринг” МЧЖ, “Идельмаш”, “Полати” (Россия Федерацияси), “Wika”, “NTCS Group” (Қозоғистон) каби хорижий компаниялар ҳам ўз стендлари билан иштирок этишди.

Бундан ташқари, ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” АЖ иштирокида ташкил этилган “Узкоргазкемикал” ҚК, “Гиссарнефтгаз” ҚК, “Natural gas stream” ҚК, “Азия транс газ” ҚК, “Кўкдумалоқгаз” ҚК, “New silk road” ҚК каби қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг фаолият натижалари ва истиқболли лойиҳалари намойиш этилди.

Ярмарка давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг йигирмага яқин иштирокчилар билан бевосита маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш йўналишларида амалий учрашувлари ўтказилиб, умуман тадбир давомида 327 та аниқ келишувларга эришилди.

Жумладан, “Ўзпромарм” МЧЖ билан корхоналар эҳтиёжлари учун беркитиш-бошқариш клапанларини 2022 йилда етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш, “Чилон Лубрикантс” МЧЖ билан нефтгаз қазиб чиқариш бошқармаларининг сиқув компрессор станцияларида маҳаллий мойларни тажрибадан ўтказиш, “Дрилл флот азия” МЧЖ билан юқори босимли шланглар номенклатурасини кенгайтириш ва сифатини кафолатлаш масалалари келишиб олинди.

Шунингдек, “Кимёвий технология” МЧЖ хроматографларни инвестиция лойиҳалари техник буюртмасига мослаштириш, “СИБУ” хорижий компанияси билан бурғилаш ускуналарини ҳамкорликда ишлатиш, “Андижонқудуқтаъмирлаш” МЧЖ билан нефтгаз конлари қудуқларини таъмирлаш ҳажмларини кенгайтириш ва бошқа масалалар бўйича бир ечимга келинди.

Ярмарка якунлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан саноат эҳтиёжлари учун 2021–2022 йилларда маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда хизматларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб бериш бўйича 249 та шартномалар имзоланди ва ягона электрон кооперация портали орқали модерацияга берилди.

Мазкур шартномалар доирасида нефтгаз саноати корхоналарига хизматлар кўрсатиш, фильтрлар, саноат мойлари, беркитиш-бошқариш қурилмалари, кимё маҳсулотлари, манометр ва ўлчагичлар, подшипниклар, бентонит, барит, манжетлар, резинотехника ва электротехника буюмлари, ўт ўчириш қурилмалари ва бошқаларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ва хизматларни уларнинг импорт ўхшаши билан солиштирганда ўртача 138 млрд сўмлик маблағ иқтисод қилинишига эришилади.

Шу билан бир қаторда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида импорт маҳсулотларга қарамликни камайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар билан 78 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, улар доирасида янги маҳсулот турларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, корхоналарда лаборатория ва саноат-тажриба синовларидан ўтказиш ҳамда кейинчалик харидга тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан ҳудудий саноат ярамаркаларининг ижтимоий ва амалий аҳамиятини ошириш, уларга жамоатчилик, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш мақсадида жорий йилда тажриба тариқасида ёшлар югуриш марафони, ҳудуддаги саноат корхоналарининг ёш мутахассислари ва соҳавий олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси, “Яшил макон” каби оммавий тадбирлар ҳам муваффаққиятли ўтказилди.

          “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан