Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Республика нефть ва газ геология-қидирув ишлари сарҳисоб этилиб, истиқболдаги вазифалар ражалаштирилмоқда (Фото)
13.11.2021 09:01,  
31

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш мақсадида нефть ва газ геология-қидирув ишларининг жорий ҳолати ва йил якуни ҳамда 2022 йил учун истиқболли йўналишларини аниқлашга қаратилган икки кунлик “Кузги муҳокама” тадбири бошланди.

Ушбу тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Қобил Тўхтаев, Давлат геология қўмитаси Бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Нуриддин Мухутдинов, “Ўзбекгеофизика” АЖ ва ИГИРНИГМ ДМ раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг бош геологлари иштирок этишмоқда.

Йиғилишда дастлаб 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Давлат геология қўмитаси томонидан геология-қидирув ишларини ташкиллаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда истиқболларни белгилаш тадбирларини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборот тақдим этилди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида амалга оширилган геология-қидирув ишларининг асосий кўрсаткичлари, 3Д сейсмик-қидирув ишларини бажариш ҳолати, янги майдонларни бурғилашга киритиш, излов-қидирув бурғилаш ишларини бажариш, қудуқларни қурилиш билан тугатиш бўйича бажарилган ишларнинг амалий натижалари ҳақида ҳисобот берилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида белгиланган вазифалар ортиғи билан бажарилганлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ геология-қидирув ишларидан олинган янги геологик-геофизик ва бурғилаш маълумотларини комплекс таҳлил қилиш асосида йил якунига қадар бажариладиган геологик тадбирларнинг асосий йўналишлари, шунингдек, углеводород захираларини ўстириш бўйича қўшимча тадбирларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йилда Республика углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришга мақсадида амалга оширилиши мўлжалланаётган геология-қидирув ишларининг асосий параметрлари, мақсад ва вазифалари, шунингдек, қўшимча йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган дастурнинг асосий параметрлари тақдим этилди.

Тадбирда шу билан бирга, “Ўзбекгеофизика” АЖ томонидан нефть ва газли ҳудудларда 2Д ва 3Д сейсмик-қидирув ишлари, кон-геофизик тадқиқотлар, қудуқларни синаш, керн намуналарини таҳлил қилиш, захираларни ҳисоблаш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида, шунингдек, ИГИРНИГМ ДМ томонидан нефть ва газ геология-қидирув ишларига доир илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, излов-қидирув қудуқларини бурғилаш лойиҳаларини ҳамда смета-ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Устюрт региони бўйича жорий йилда амалга оширилган геология-қидирув ишларининг натижаларини батафсил муҳокама қилинди.

Тадбирнинг иккинчи кунида Республиканинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари, Ҳиссор региони ҳамда Фарғона водийсида амалга оширилаётган геология-қидирув ишларини тўлиқ муҳокама қилиниб, истиқболли йўналишларни, шунингдек 2022 йилда 20 та янги майдонларни аниқлаб олиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан