Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: UNG Petro 70дан ортиқ АЁҚШда истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари етказиб бермоқда (видео)
21.10.2021 08:05,  
42

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли “Ўзбекнефтгаз” АЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида UNG бренди остида нефть маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида UNG Petro МЧЖ ташкил этилди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Айни пайтда автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларини қабул қилиш ва узатиш, нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар рўй беришининг олдини олиш ва улар фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда корхона балансида республика бўйлаб 70 дан ортиқ автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари мавжуд бўлиб, 2000 мингга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган “АИ-80”, “АИ-91” русумдаги бензин, “АИ-92” маркали импорт бензини ҳамда маҳаллий “Евро – 4” ва “Евро – 5” дизель ёнилғиси сотиш механизми йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли UNG миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотлари сотишни амалга оширувчи ёнилғи қўйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи UNG Petro корхонаси 2020 йил 21 май кунидан эътиборан, юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатишни бошламоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида куну тун ишлайдиган “ишонч телефони” ташкил этилди ва барча автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бу ҳақда эълон илиб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, 2020 йил 13 май куни корхонага қарашли барча Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида маҳсулот сифати ва миқдори бўйича текширув ўтказиб келинмоқда. Истеъмолчиларга сифатли бензин ва дизель ёнилғиси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ва текширув ишлари йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ҳарорат пасайишини ҳисобга олган ҳолда ёнилғи маҳсулотларини тўкиш ҳамда қуйиш мосламаларининг зичлиги таъминланди. Тозалаш иншоотлари, канализация, дренаж ва сув билан таъминлаш тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф қилинди ҳамда ишчи-ходимлар мавсум учун махсус кийим-бош, пойабзаллар билан таъминланди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ–4779-сон қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбири белгиланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси томонидан берилган топшириққа асосан, UNG Petro МЧЖга қарашли АЁҚШларда қувватлантириш тизимлари ўрнатилмоқда.

Жумладан, UNG Petro МЧЖга қарашли Тошкент шаҳрида, Самарқанд шаҳрида электромобилларни қувватлантириш мобил станциялари модулларини ишлаб чиқарувчи тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

UNG Petro корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев бензин сифатини бир меъёрда сақлаб туриш учун унинг доимий назорати йўлга қўйилгани ҳамда махсус кўчма лаборатория ёрдамида узлуксиз ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан