Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекнефтгаз”: Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали самарадорликка эришилмоқда
15.04.2022 11:45,  
38

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган ҳамда видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ да ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” ташкил этилган бўлиб, нефт ва газ соҳасида рақамли иқтисодиётни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ҳамда ахборотлаштириш йўналишларида аниқ мақсадли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Биргина мисол сифатида Муборак ва Шўртан нефть-газ корхоналарида автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати жорий этилгани туфайли йилига 50 миллион куб метр газ ва 650 минг киловатт-соат электр энергиясини иқтисод қилишга замин яратилганини таъкидлаш мумкин.

Бошқарув раисининг топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш, мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ҳамда Бошқарув аппарати ва нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ўртасидаги маълумотлар айланиш тизимини интеграция қилиш ишлари бажарилмоқда.

“Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси доирасида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизими синов тариқасида 100 та конда жорий этилди. Шу билан биргаликда, тизимдан фойдаланиш бўйича ходимлар ўқитилди ва тизимни ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ишлари йўлга қўйилди.

“Рақамли кон” концепцияси доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Помуқ”, “Култак” ҳамда “Алан” конларида замонавий телекоммуникация алоқа тармоғи ташкил этилди.

“Қудуқ оператори назорати” тизимига жамиятнинг ҳудудий газ конларида ишловчи жами 24 бошқарув модераторлари ва 280 та қудуқ операторлари киритилди.

“Рақамли кон” дастури доирасида Жамият тасарруфидаги заводларда ва бошқармаларнинг 11 та конлари (“Шўртан”, “Жанубий Тандирча”, “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Ўртабулоқ”, “Шарқий Бердақ”, “Сомонтепа”, “Денгизкўл”, “Тайлоқ”, “Қуйи Сургил”) да замонавий телекоммуникация алоқа тармоғини ташкил этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Помуқ кони” обьектида “Помуқ ГКТҚ” – “Помуқ ДКС” ўртасида умумий 900 метр узунликдаги оптик толали алоқа кабели ётқизилди. “Помуқ ГКТҚ” объектидан “Помуқ” қўрғонига, “Алан ДКС” ҳамда “Зеварда ДКС” йўналишлари бўйича маълумотлар узатишни таъминлаш мақсадида, “Помуқ ГКТҚ” объекти 45 метр баландликдаги антенна мачта қурилмасига “Power Beam 5AC-620” радио кўприк қурилмаси ўрнатилди.

Бошқарманинг “Алан газни комплекс тайёрлаш қурилмаси” ҳамда “Алан сиқув компрессор станцияси” биноларидаги сарф ўлчов асбоблари ҳамда мухандис техник ходимлари компьютерлари учун 510 метр узунликдаги тармоқ (FTP) кабеллари ётқизилди.

Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон - 2030” дастури доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга ошириши лозим бўлган 7 та лойиҳа ўз муддатларида бажарилмоқда. Ушбу лойиҳалар ижроси бўйича тегишли давлат идоралари ва республика ҳудудидаги аутсорсинг компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Жамиятнинг 182 нафар ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари малака ошириш курсларини тамомлади ва тегишли сертификатга эга бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфидаги бошқарма ва заводларда жами 335 км узунликда оптик толали алоқа канали ташкил этилди. Шундан, 218 км оптик толали алоқа кабели ва 56 дона радио алоқа мослама антенналари “Рақамли кон” дастури доирасида ўрнатилди. Барча ҳудудий бошқарма ва заводларда Диспетчерлик хизмати жорий этилган бўлиб, улардаги маълумотлар Жамиятнинг Марказий диспетчерлик хизматига узатилади. Бунинг натижасида эса, ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн назорат қилиш имконияти яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида иш самарадорлигини ошириш, қулай иш шароитини яратиш мақсадида, 3 500 дан ортиқ компьютер ва оргтехника воситалари билан ҳамда 800 дан ортиқ коммуникация, видеокузатув ва сервер қурилмалари билан таъминланди ва жорий этилди.

“Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси доирасида бугунги кунда синов тариқасида Шўртан нефт ва газни қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” конида 21 та “Йиғув пункти” учун барча зарур асбоб-ускуналар харид қилинди. Шунингдек, “Шўртан” конига қарашли 10-, 12- ва 20- йиғув пунктларига ҳарорат ва босим ўлчов воситалари ўрнатилди ҳамда бошқарманинг марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати экранига уланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан