“Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” бренди остида етказиб берилаётган бензинларини Аи-92 бензинини яна 4 та вилоятда сотишни бошлади.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг ушбу вилоятларидаги 10 та автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмоқда.
Аввалроқ, “UNG Petro"нинг Аи-92 бензини Фарғона водийси бўйлаб сотилаётгани хабар қилинган эди.