Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбектелеком” АК Узмобайл филиалининг Андижондаги янгиланган савдо офиси очилди
11.11.2020 18:25,  
82

Жорий йилнинг 10 ноябр куни Андижон шаҳрида UZTELECOM Миллий операторининг янгиланган, замонавийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Байрам тантанасида шаҳар маъмурияти ва Компания раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Миллий операторнинг энг ёш йўналишларидан бири - UZTELECOM мобил алоқасидир. 
2020 йил UZTELECOM учун тўлиқ модернизация йили деб ҳисоблаш мумкин, бу ҳам Компаниянинг техник қисмига, ҳам хизмат кўрсатиш соҳасига ижобий таъсир кўрсатди. Миллий оператор тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштириш ва яхшилаш устида доимий иш олиб бориб, мамлакат аҳолисининг истаклари ва талабларини инобатга олишга интилади. Компания жамоаси бутун республика бўйлаб мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳани муваффақиятли якунлади. Натижада, мавжуд бўлган барча таянч станциялар 3G ва 4G (LTE) стандартларигача модернизация қилинди, бу эса ўз навбатида, мобил Интернет сифати ва мамлакатнинг барча ҳудудларидаги қамровини сезиларли даражада яхшилашга олиб келди.

Бугунги кунда оператор аҳолига бутун Ўзбекистон бўйлаб сифатли ва арзон мобил алоқа хизматларини таклиф қилмоқда. Айнан шу туфайли, Компания ўз абонентларига қулайлик яратиш мақсадида, ҳудудий филиаллардаги савдо ва хизмат кўрсатиш офисларини янгилаб, уларни бренднинг ягона корпоратив услубида замонавий хизмат кўрсатиш офисларига айлантиришга қарор қилди. Офисларни янгилаш лойиҳасининг асосий концепцияси Миллий операторнинг барча хизматларини бирлаштира оладиган ва керакли маълумотларни бир жойда мужассам этиб, тез ва қулай равишда мижозлар учун хизмат ко’рсатадиган ягона Eco hi-tech услубидаги энг эргономик ва қулай офисларни яратишдир.

Компаниянинг биринчи замонавийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш офиси Андижон шаҳрида ўз эшикларини очди ва мунтазам режимда ишлашни бошлади. Кенг, замонавий офис халқаро стандартлар ва тажрибага мос равишда жиҳозланган, шунингдек оператор ва абонентларнинг ўзаро алоқалари жараёнини соддалаштирадиган барча зарур технологиялар билан жиҳозланган. 
У ерда бир вақтнинг ўзида мобил алоқа хизматларини улайдиган жисмоний шахслар, корпоратив мижозлар, шунингдек кенг полосали Интернетга уланиш имкониятлари мавжуд.

“Мобил алоқа соҳасида нисбатан қисқа вақт хизмат кўрсатишимизга қарамай, биз катта марраларни забт этдик. Бу йил биз 5 йиллик юбилейимизни нишонладик, бир йил ичида абонентлар базаси икки баробар кўпайди ва бугун биз 7 миллионлик кўрсаткичга яқинлашмоқдамиз! Ва биз бу маррада тўхтамаймиз. Ушбу кўрсаткичлар биз учун, албатта катта аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги барча мавжуд савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг ўзгариши Компаниямизни модернизация қилиш ва такомиллаштириш йўлидаги яна бир қадамдир. Умид қиламизки, ушбу қулайликлар аҳоли томонидан илиқ қарши олинади ва ишончли муносабатларимизни ўрнатиш учун асос бўлади”, - деди Исломов Жавлон, “Ўзбектелеком” АК Узмобайл филиали директори ўринбосари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан