Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар ҳақида хабар берганлик учун 24 500 сўм миқдорида рағбат эълон қилинди
22.03.2021 17:08,  
694

Яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб фото ва видео орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш тўғрисида аниқланган ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.

Уларга ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 10% (24 500 сўм) миқдоридаги пул мукофоти берилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 августдан бошлаб янги ажратилган ер участкаси ёки қурилган (қурилиши тугалланмаган) бошқа кўчмас мулк объектининг фасад қисмида уларнинг эгалари томонидан QR-код жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.
Шу мақсадда 1 августгача барча ер фонди участкалари, бино ва иншоотлар, шу жумладан енгил қурилмалар хатловдан ўтказилиб, давлат реестрига QR-код бириктирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан