Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзгидромет» дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлишини очиқлади
29.10.2021 13:52,  
347

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябр ойи охирги кунлари меъёридан 4-5 даража пастдир.

Эртага Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси совуқ бўлади, кечаси ва эрталаб ҳарорат 0-3 даража илиқгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш ҳавони 16-19 даража илиққача иситади.

Якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ атрофида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан