Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмидан совуқ ҳаво бутун республикага тарқалишидан огоҳлантирди
18.10.2021 13:58,  
669

Ўзгидромет Матбуот хизматининг хабарига кўра, янги ҳафтанинг ўрталарига қадар кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат фонининг юқорилиги сақланиб қолади — кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража.

Чоршанба куни фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб кела бошлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.

Пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массаси республиканинг бутун ҳудудига тарқалади. Кўп вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларларда кечқурун ёмғир ёғиши кутилмоқда. 

Аммо, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+18 даражагача пасаяди, бу меъёрдан 2-4 даража паст.

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +8…+13 даражани ташкил этади. Бу иқлим меъёридан 6-7 даража паст.

21-22 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилиб, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 15-20 м / с гача кучайиши мумкин.

Шунингдек, 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида туман тушиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан