Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзгидромет: Ўзбекистонда қиш аномал илиқ ҳаво билан бошланади
29.11.2021 15:03,  
339

Ўзгидромет хабарига кўра, 29 ва 30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, тушдан сўнг ҳаво +12…+17 даражагача бўлади, кечалари эса +3…+6 даражани ташкил этади.

Қишнинг биринчи кунлари аномал илиқ об-ҳаво бўлади. 1-2 декабрда хорижий жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари +6…+9 даража бўлади, кундузи эса +17…+22 даражагача кўтарилади. Бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.

2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг шимолий ҳудудлари ва Фарғона вилоятидан ташқари айрим туманларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин  меъёрдан юқори бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати +13…+18 даражани ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан