Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган кучли совуқ ҳақида хабар қилмоқда
20.01.2021 10:50,  
1073

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, 21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача; шимолда кечалари 12-15° совуқгача, кундуз кунлари 5-8° совуқгача пасаяди.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10° га паст бўлади.

Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан