Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзЛиДеП етакчиси: Мухолифатчи партия шаклланиши учун вақт, сабаб ва омиллар керак
18.01.2020 15:04,  
340

Ўзбекистонда мухолифат партиясини ташкил этиш учун зарур имкониятлар бор ва беш йил бундай партиянинг шаклланиши учун етарли муддат.

Бу ҳақда ЎзЛиДеП етакчиси Актам Ҳайитов партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 18 январь куни бўлиб ўтган тасис йиғилишидан сўнг журналистлар билан мулоқотида фикр билдирди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

Йиғилишда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 53 нафар депутатдан иборат ЎзЛиДеп фракциясини тасис этиш бўйича таклиф ўртага ташланди. Фракция раҳбари лавозимига партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов номзоди таклиф этилди ва маъқулланди.

МАВЗУГА ДОИР: ЎзЛиДеП Бош вазир лавозимига ўз номзодини кўрсатди

Йиғилишдан сўнг журналистлар билан мулоқот қилган ЎзЛиДеП етакчиси “Мухолифат партияси ҳақида гапириляпти, у ичкаридан чиқиши керак, деган фикрлар янграмоқда. Ичкарида мухолифат партияси шаклланиши учун беш йил етарли муддатми?”, деган мазмундаги саволга қуйидагича жавоб берди.

"Сўнгги вақтларда мухолифат партияси бўйича кўп фикрлар билдириляпти. Давлатимиз раҳбари бу масала бўйича аниқ фикрларини билдирди. Ҳақиқатан ҳам, мухолифат партияси ўзимизнинг орамизда шаклланиб, ривожланиб ва, албатта, етакчи партияларга нисбатан ўз фикрини дадил айта олиши керак.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев: «Хориждан келадиган мухолифатга қаршиман»

Менимча, беш йил — кичик муддат эмас. Жамиятимизда мухолифат партиянинг ташкил этилишига асос бўладиган имкониятлар ва шунга имконият берадиган шароитлар яратилган. Мухолифат пайдо бўлиши учун маълум бир муддат керак, маълум бир сабаблар, омиллар керак.

Ўйлайманки, бўлажак беш йил бу борадаги муҳим ташаббусларга қадам бўлади. Мухолифат партиясининг пайдо бўлиши фикрлар хилма-хиллигига, кўплаб муаммоларнинг бошқа томондан кўриб чиқилиб, ечилишига сабаб бўлади, деган умиддаман".

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда мухолифат қандай шаклланади?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан