Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзМУ University Impact Ranking рейтингига кирди
24.04.2020 10:55,  
290

2020 йил 22 апрелда дунё университетлари рейтинги – Times Higher Education агентлиги томонидан University Impact Ranking натижалари тақдим этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Рейтинг дунё университетларининг 2016 йил БМТ томонидан қабул қилинган барқарор ривожланиш мақсадлари нуқтаи назаридан ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган. 

2016 йилда дунё университетлари рейтингини аниқлашда адолатли, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенглигига эришиш ва инновацияларни ривожлантириш каби кўрсаткичлар мавжуд бўлган.

2019 йилда эса 11 та кўрсаткич бўйича университетлар рейтинги аниқланган. 2020 йилга келиб эса 17 та кўрсаткич бўйича олий таълим муассасалари иштирок этишлари белгиланган. 

Булар “Таълим сифати”, “Гендер тенглиги”, “Инфраструктура ва инновация”, “Талаб ва эҳтиёж мутаносиблиги”, “Тоза энергия”, “Ижтимоий тенглик”, “Иқлим ўзгаришига қарши кураш“, “Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик” , “Соғлиқни сақлаш”, “Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш”, “Атроф муҳитни ҳимоя қилиш” кабилардир. 

Университетлар рейтингини аниқлаш учун Халқаро агентлик университетлардан, шунингдек, Elsevier йирик илмий нашриётдан маълумотлар олади ва унинг натижаларига қараб университетларнинг рейтинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Миллий университети 5 та кўрсаткич бўйича қуйидаги натижаларга эришди:

- “Таълим сифати”- 401+
-  “Иқлим ўзгаришига қарши кураш” - 101-200
- “Гендер тенглиги” - 401+
- “Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик” - 601+
- “Камбағалликни бартараф этиш” - 201-300

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан