Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Озон - ҳаёт учун» танлови ғолиблари эълон қилинди
15.09.2020 14:30,  
94

2020 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни» ва Вена конвенциясининг 35 йиллиги муносабати билан «Озон - ҳаёт учун: 35 йил глобал озон қатламини ҳимоя қилиш» шиори остида муносиб нишонлаш ташаббусини эълон қилди.

Халқаро озон қатламини нишонлаш доирасида мазкур шиор остида 15 сентябрь куни Давлат экология қўмитасида Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни доирасида учрашув ўтказилиб, тадбирни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков очиб берди.

Таъкидланганидек, озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколининг самарали амалга оширилиши натижасида совутгичлар, кондиционерлар ва истеъмол буюмлари таркибида мавжуд бўлган озон қатламига салбий таъсир қилувчи кимёвий моддалардан босқичма-босқич дунё бўйича 99 фоизидан, Ўзбекистонда эса, 99,5 фоизидан воз кечилди.

Ҳозирда, Ўзбекистонда озон бузувчи моддаларнинг импортига квоталар белгиланган. Бундан мақсад 2030 йилга келиб, озон бузувчи моддаларни импортига мутлақо тақиқ қўйишдан шу орқали озон қатламини муҳофаза қилиш йўлидаги глобал ҳаракатлар ҳисса қўшишдан иборатдир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ҳам иштирок этиб, иштирокчиларни мазкур кун билан табриклаб, мамлакатимизда озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғармасининг қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази ҳамкорлигида, бу йилги «16 сентябрь — Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни» муносабати билан «ОЗОН — ҲАЁТ УЧУН!» мавзусидаги «Энг яхши видеоролик»«Энг яхши мақола» ва «Энг яхши шеър» номинациялари бўйича ижодий ишларнинг онлайн танлови ўтказилди.

Тадбир доирасида мазкур танлов ғолиблари эълон қилиниб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

«Энг яхши шеър» номинацияси бўйича:

1-ўрин – Зулфия Мўминова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
2-ўрин – Эргашев Насрулло, «Тафаккур» журнали муҳаррири;
3-ўрин – Эсанова Мавлюда, уй бекаси.

«Энг яхши видеоролик» номинацияси бўйича:

1-ўрин – Акрамова Санобархон, Андижон шаҳри 55-умумтаълим мактаб ўқувчиси;
2-ўрин – Юнусова Наргиза, Human.uz ахборот-таҳлилий сайти ходими;
3-ўрин – Мавлянова Алиша, Самарқанд шаҳри 35-умумтаълим мактаб ўқувчиси.

«Энг яхши мақола» номинацияси бўйича:

1-ўрин – Рустам Жабборов, эркин ижодкор;
2-ўрин – Шуҳрат Исломов, «Ўзбекистон овози» газетаси журналисти;
3-ўрин – Нурилло Тўхтасинов, «Янги Ўзбекистон» портали журналисти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан