Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги илк банк ўз халқаро облигацияларини чиқарди. Талаб жуда юқори
26.11.2019 16:38,  
573

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 5 йилга мўлжаллаб чиқарган 300 миллион доллар қийматидаги халқаро облигацияси Лондон биржасида листингга қўйилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Молиявий консултантлар тавсиясига кўра, облигациянинг илк даромадлилик даражаси 6,50 % этиб белгиланди. Облигация транзакцияси 08:23 (Лондон вақти билан)да эълон қилинган бўлса, соат 10:00 да транзакция тўлиқ қопланди, яъни чиқарилган облигацияларни тўлиқ сотиб ололадиган харидорлар топилди ва соат 12:10га келиб 800 миллион долларни ташкил этди.

Орадан икки соат ўтгач (14:00да) буюртмалар китоби $1,2 млрд. (транзакциядан 4 баробар кўп буюртма) билан ёпилди.

Облигацияларнинг даромадлилик ставкаси уч марта пасайтирилди, яъни облигациянинг “нархи” ошди: Лондон вақти билан соат 12:25да 0.125%га пасайтирилиб, 6.375 %ни ташкил қилди. Буюртмалар китоби ёпилгач, яна 0.375%га пасайиб, 6%ни ташкил қилди. Соат 17:00да эса 5.75%ни ташкил қилди.

Мазкур транзакция Ўзбекистон тарихида илк бора “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан чиқарилган корпоратив халқаро облигациялар бошқа тижорат банклари ва корхоналар учун “бенчмарк” бўлиб хизмат қилади.

ЎзСҚБнинг облигацияларини сотиб оладиган инвесторлар тижорат банкни Россиянинг “Московский кредитний банк” (5 йиллик 5.3%), Грузиянинг “ТБC банк” (5 йиллик 5.75 % купон) ҳамда Туркиянинг “Акбанк” (5 йиллик 6%) банклари облигациялари билан таққосладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан