Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия даврида олинган кредит учун кредит таътили берилмайдими?
18.08.2020 16:50,  
944

"Кредит таътили олиш учун банкка ариза берганман, лекин ҳали-ҳамон ижобий натижа йўқ. Кредитнинг ўзини ҳам, фоизини ҳам тўлаб келяпман. Банк ходимларидан сўрасам, кредитингизни жорий йил 15 мартдан олдин олган бўлсангиз, имтиёздан фойдалана оласиз, кейинроқ олганларга имтиёз берилмайди, кредитни тўлиқ тўлашади, деб айтишди. Шунга аниқлик киритиб ўтсангиз", - дея Марказий банкка фуқаролардан бири мурожаат қилган.

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, регулятор тижорат банкларига карантин чекловлари даромадларига салбий таъсир этган мижозларнинг кредит тўловлари муддатини уларнинг мурожаатига кўра узайтиришни тавсия этди.

Бунда кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.

Бироқ кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.

"Шу сабабли, келгусида қарз миқдори ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитини шартномада белгиланган муддатларда сўндириши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

Қўшимча маълумотлар олиш учун бевосита тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин", дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 11 та тижорат банки ўз мижозлари учун 1 октябргача кредит таътиллари берган. Булар: Туронбанк, Давр банк, Ориент Финанс банк, Алоқабанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Азия Альянс банк, Инфинбанк, Тенгебанк, Равнақбанк ҳамда Трастбанк.

Маълумот ўрнида: кредит таътиллари фақатгина кредитнинг асосий қарзи учун берилади. Кредит таътили мобайнида ҳам кредит учун фоиз ҳисобланади. Кредит таътили олган мижоз, олмаганига қараганда кўпроқ пул тўлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан