Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия даврида Ўзбекистонда иш ҳақи даражаси ошгани айтилмоқда
12.08.2020 11:22,  
453

Корхоналарда иш ҳақи фондининг ўсиши ва энг кам иш ҳақининг (2020 йил I ярим йиллигида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан) 18 фоизга ошиши, солиқ тушумлари динамикасига таъсир кўрсатган асосий омил бўлди. Бундан ташқари, давлат улуши бор корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 25 фоиздан 12 фоизга камайтирилиши ҳам ходимлар иш ҳақини оширишга имкон берди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2020 йил иккинчи чорагидаги тушумлар биринчи чоракка нисбатан қуйидаги асосий омиллар туфайли камайганлиги кузатилмоқда:

- 2020 йилнинг апрель ойида иқтисодий фаолликнинг пасайиши натижасида хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг камайиши. Бу камайиш карантин бўйича қатъий чекловлар қабул қилинган даврда ходимларга, шу жумладан бюджет ташкилотларида таътил тўловлари берилиши натижасида қисман қопланди;

- 2020 йилда ходимга тўланадиган, солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилиши.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, хусусий секторда иқтисодий фаолликнинг сусайиши ва бу билан боғлиқ солиқ солинадиган иш ҳақи фондининг камайиши, 2020 йилнинг иккинчи чорагида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумнинг дастлабки прогнозга нисбатан 500 миллиард сўмдан кўпроққа камайишига олиб келди.

Шу билан бирга, пандемия даврида кичик тадбиркорлик субъектлари ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари учун жорий йилнинг май ойидан бошлаб ижтимоий солиқ ставкасини 12 дан 1 фоизгача камайтирилиши нодавлат секторидаги ходимлар сонини апрель ойига нисбатан 16 фоизга, иш ҳақи фондини эса 22 фоизга ошириш имконини бергани маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан