Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони кескин ошиб кетди
24.06.2020 20:11,  
223

Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 1,4 миллиондан 2 миллионга ошди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Кун.уз мухбири Аброр Зоҳидов билан суҳбатда маълум қилди.

 Вазир: "Жорий йил бошида ишсизлар сони 1,4 миллион нафар атрофида эди. Шундан кейин пандемия таъсирида айрим корхоналар фаолиятини тўхтагани сабабли ишсизлар сони 2 миллион нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, хориждаги ишига бора олмаётган 500 минг нафарга яқин фуқароларимиз ҳам бор.

Бу кўрсаткич одатда фоизларда ифода қилинади. Ўзбекистонда пандемияга қадар ишсизлик кўрсаткичи 9,3 фоиз бўлган бўлса, айни пайтдаги ҳозирча тахминий ва бирламчи ҳисоб-китобларимизга кўра бу кўрсаткич 14-15 фоизга етди. Яъни, 5-6 фоизгача ўсиш кузатилди.

Лекин иккинчи томонидан бугунги кунда «яшил» ҳудудлардаги корхоналар аста-секин фаолиятини тикламоқда ва бу ижобий натижа бермоқда".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан