Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия шароитига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилди
4.09.2020 15:43,  
790

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилининг 1-чораги учун умумтаълим мактабларининг пандемия шароитларига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур дарс жадвали асосида умумтаълим мактабларининг навбатлилиги (сменаси), ўқувчи ўрни, синфлар ва ўқитувчилар сонидан келиб чиқиб, ушбу намунавий жадвалга мослаштирилган ҳолда дарс жадвалини тузиш тавсия этилади.

Дарс жадвалини тузишда қуйидаги талабларга эътибор қаратилади. Жумладан, бир вақтнинг ўзида ўқувчилар кўп тўпланмаслиги ва тирбандликни олдини олиш учун дарс машғулотларининг бошланиш вақтлари белгиланади (бошланғич синфлар учун 8-00 да, 5-8 синфлар учун 8-30 да, 9-11 синфлар учун 9-00 да).

Танаффус вақтларида санитар-гигиеник талабларга риоя этиш, ижтимоий масофани сақлаш ва ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини чеклаш мақсадида дарслар оралиғида қўнғироқлар чалиш тавсия этилмайди, танаффус вақтларида бир вақтда ўқувчилар тўпланишига йўл қўйилмайди.

Дарслар орасида 5 дақиқалик танаффус берилади, шунингдек, бошланғич синфда 2-соат дарсидан кейин, 5-11 синфларда 3-соат дарсидан кейин 10 дақиқалик катта танаффус, сменалар оралиғида эса 30 дақиқа тозалаш учун вақт берилади. 

Масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчилар учун телевизион дарслар жадвали жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан