Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия вақтида бўшаб қолган 85 депутатлик ўрни учун сайловлар бўлади
27.08.2020 11:35,  
250

Коронавирус пандемияси даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1 нафар, Сенатда 5 нафар, маҳаллий кенгашларда 109 нафар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари бўйича 24 нафар, туман ва шаҳар кенгашлари бўйича 85 нафар депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўшаб қолган, деб ёзмоқда ЎзА.

Хабарда қайд этилишича, Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференция шаклида ўтказилган мажлисида «COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муҳокама қилинган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов низомни ишлаб чиқиш жараёнида хорижий давлатларида бўлиб ўтган сайловлар жараёнлари, уларда қўлланилган амалий тажриба чуқур ўрганилганини таъкидлаган.

Мажлисда бўшаб қолган ўринларга ўтказиладиган сайловларда иштирок этадиган юртдошларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш асосий эътиборда бўлади. Сайловларнинг хавфсиз, қонунчилик талабларига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилиши маълум қилинган.

«Сайловни ўтказиш муддатини белгилаш ҳақидаги қарор коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий (шаҳар, туман) махсус комиссияси вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, кейин қабул қилинади.

Сайловга оид қарор қабул қилинишидан аввал ушбу сайлов округи ҳудудининг эпидемиологик харитаси ишлаб чиқилади ҳамда Махсус комиссиянинг хулосаси олинади. Эпидемиологик ҳолат ҳақидаги хулосага кўра, сайловни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилса, сайловни ўтказиш муддатини белгилаш эпидемиологик осойишталик қарор топганидан сўнг кўриб чиқилади.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 5 кун қолганида бошланиб, бир кун қолганида якунланади. Сайлов бюллетенлари дезинфекция қилинади ва махсус кийимлар билан ҳимояланган ҳолда етказилади.

Овоз бериш биносини дезинфекция ишлари овоз беришгача ва ундан сўнг ҳам амалга оширилади. Овоз бериш биноси дезинфекция қилинганидан сўнг ушбу бинога овоз бериш вақтигача кириш тақиқланади.

Сайловчилар сайлов участкасига тиббий ниқоб таққан ҳолда етиб келади ва сайлов биносига киришдан олдин участка сайлов комиссияси томонидан берилган янги ниқобга алмаштиради, ишлатилган ниқобни махсус идишга ташлайди. Сайлов участкасига киришда сайловчиларнинг оралиқ масофаси камида 2 метрни ташкил қилиши шарт.

Овоз бериш хонасига киргунга қадар сайловчиларнинг ҳарорати ўлчанади. Қўлларига дезинфекция қилувчи суюқлик сепилади ва ҳар бирига тиббий (винил, латекс) қўлқоплар берилади. Тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган ҳамда касаллик аломатлари бўлган сайловчилар овоз бериш биносига киритилмайди.

Сайловчи сайловчилар рўйхатига имзо қўйиш, сайлов бюллетенини олиш ва унга белги қўйишда тиббий қўлқопда бўлиши шарт.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва тегишли ҳудудий комиссиялар раислари, соғлиқни сақлаш, сиёсий партиялар, ҳокимликлар масъул ходимлари иштирок этган видеоанжуманда муҳокама қилинган қарор бўйича мулоҳазалар билдирилди.

Пандемия шароитида сайловларни беталафот ўтказишга қаратилган қарорда белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя этилиши сайловчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган», – дейилади ЎзА хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан