Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемия вақтида ўзбекистонликлар гўшт истеъмолини сезиларли даражада қисқартирди
20.08.2020 17:33,  
400

Марказий банк аҳоли турмуш даражаси ва инфляция бўйича ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг II чорагида уй хўжаликлари даромад ва жамғармалари сезиларли пасайди.

Сўровномада иштирок этган респондентларнинг асосий қисми – 35,0 фоизи ўртача 2-4 млн. сўм ойлик даромад эга эканлигини маълум бўлди. Ушбу кўрсаткич жорий йил I чорагида 38,7 фоизни ташкил этган.

Фото: Марказий банк 

Респондентларнинг 21 фоизида оилавий ўртача ойлик даромад 2 млн. сўмгача бўлиб, ушбу гуруҳ улуши I чоракка (8 фоиз) нисбатан сезиларли даражада ўсган. II чоракдаги сўровда мазкур кам даромадли гуруҳ улушининг сезиларли ўсиши карантин чекловлари таъсирида норасмий сектор ва хизматлар соҳасида иш жойларининг қисқариши ҳисобига аҳоли даромадларининг камайганлиги билан изоҳланади.

Шунингдек, ўртача 4-6 млн. сўм даромадга эга уй хўжаликларининг улуши ҳам I чоракдаги 31 фоиздан II чоракда 22 фоизгача пасайди. 

Сўровномада иштирок этган жами респондентлардан 56 фоизи пандемия сабабли оилавий даромадларининг камайганлигини  таъкидлаган бўлса, 15 фоизи даромадсиз қолганлигини билдирган.  

Респондентларнинг 48 фоизи пандемия натижасида оилавий жамғармалари камайганлигини, 28 фоизи эса оилавий жамғармасиз қолганлигини таъкидлаган.

Уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари II чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Хусусан, ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга ёки 107 минг сўмга камайиб 164 минг сўмни ташкил этган. 

Мазкур фарқ ойлик даромади 2-4 млн. сўм бўлган уй хўжаликларида 161 минг сўмга, даромади 10 млн. сўмдан юқори бўлган уй хўжаликларида 528 минг сўмни ташкил этди. Карантин пайтида хизматлар учун харажатлар сезиларли қисқарди, жумладан транспорт харажатлари ўтган чоракка нисбатан 16% га камайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан