Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нақд пул тушумларининг ҳажми қарийб инқирозгача бўлган даражада тикланди
6.07.2020 18:20,  
311

Марказий банк 2020 йилнинг дастлабки ярим йиллигида нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилди. 

Унга кўра, 2020 йил апрель ойида банклар кассаларига нақд пул тушумининг март ойига нисбатан қарийб 41 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида апрелга нисбатан 85 фоизга кўпайиб, 14,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Бироқ, июнь ойидаги кўрсаткич карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатдан (жорий йил январда – 15,8 трлн. сўм ) бироз камлигича қолмоқда. Шунингдек, бу кўрсаткич эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши ва карантин талабларининг юмшатилиши ортидан кейинги ойларда ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин.

Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси

(2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

Нақд пул тушумларининг июнь ойида апрелга нисбатан ўсиш ҳажмининг қарийб 3,5 трлн. сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 1,4 трлн. сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди. Бу “яшил” ва “сариқ” ҳудудлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятининг қайта тикланиши ҳамда автомашиналар ҳаракатига нисбатан таъқиқларнинг юмшатилиши, шунингдек, аҳоли томонидан бўш маблағларни банк омонатларига, кредитларнинг қайтарилишига ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олишга йўналтирилиши ҳисобига юзага келди.

Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси

(2018-2020 йил январь-июнь ойлари)

Ўз навбатида, 2020 йилнинг апрель ойида банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар март ойига нисбатан 35 фоизга камайиши кузатилган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич апрель ойига нисбатан 53 фоизга кўпайиб, 14,8 трлн. сўмни ташкил этди.

Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажми динамикаси 

Яна бир эътиборли ҳолат, 2020 йилнинг июнь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 6,1 трлн. сўм аҳоли томонидан нақдлаштириб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан