Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пандемияга қарамай немис ширкатлари Ўзбекистонга €1,1 млрд инвестиция киритади
10.04.2020 11:23,  
734

Германиянинг йирик компания ва банклари (ThyssenKrupp, Metro Group, MAN, TAKRAF, CLAAS, Papenburg, Falk Porsche Technik, Knauf, Deutsche Bank, Commerzbank, Landesbank ва бошқалар) раҳбарлари билан 8 апрел куни ташқи савдо ва инвестициялар вазири Сардор Умрзоқов иштирокида видеоконференция форматидаги музокаралар бўлиб ўтди деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Вазир Ўзбекистон ҳукумати номидан иштирок этди; Германия компаниялари вакилларга “Мангольд Консалтинг” компаниясининг бошқарув раиси К.Мангольд бошчилик қилди.

2020 йил учун белгиланган 1,1 млрд. евро миқдоридаги тўғридан-тўғри Германия инвестицияларини тўлиқ ўзлаштирилиши тўғрисида аниқ келишувларга эришилди. 

Германиялик ишбилармонлар томонидан вирус тарқалишидан келиб чиққан ноқулай ташқи омилларга қарамай, ўз бизнесларини Ўзбекистонда давом эттириш ва ривожлантиришга катта қизиқиш билдирилди. «Коммерцбанк» ва «Ландесбанк» каби германиялик банклар билан молиявий ҳамкорлик фаол олиб борилмоқда, молиялаштиришнинг асосий қисми тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари тармоқларида хусусий лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан