Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга 2,4 млн доллар берилади
4.09.2021 21:13,  
562

Ўзбекистонлик спортчилар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза — жами 19 та медални қўлга киритишди. 

Президент қарорига кўра, Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларига олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг АҚШ доллари берилади. Ҳозирги ҳолатда умумий ҳисобда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2 млн 400 минг доллар Паралимпия ўйинлари совриндорларига берилади. 

Маълумот учун, Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медаль олган спортчиларга 4 сотихли 3 хонали коттедж ва Tahoe автомашинаси, шунингдек, бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари берилган эди. 

Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан