Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 млрд сўмни ўзлаштирди
18.10.2021 16:02,  
383

Бу Паркент туман прокуратураси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфланиши юзасидан ўтказилган текширувда аниқланди.

Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 2019−2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 млрд 193 млн 205 минг сўм миқдорда бузгани, шунингдек, 1 млрд 511 млн 123 минг сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда.

«Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Бундан ташқари, соҳталаштириб, нотўғри маълумотлар киритилган табеллар, штат-смета ҳужжатлари ва бошқа далиллар иш ҳужжатларига қўшилган», — дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.

Айбланувчиларга «қамоқ», «уй қамоғи» ва «гаров» эҳтиёт чоралари қўлланилган. Прокуратура ишни судга оширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан