Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Парламентда ЕОИИ билан ҳамкорликни таҳлил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилди
26.03.2020 12:11,  
186

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 26 мартда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишини айтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг маълум қилишича, кенгаш йиғилишида мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани, ушбу мақсадларга эришиш учун халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон бозорига интеграциялашув жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланган.

Ўзбекистонга Евросиё Иқтисодий Иттифоқи керакми?

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи: Интеграция сари “тошли йўл”

Маълум қилинишича, қуйи палатадаги барча сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Унга Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.

“ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини қуйи палатада ҳар томонлама кўриб чиқишни ташкил этиш Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди“, — дейилади Қонунчилик палатаси хабарида.

МАВЗУГА ДОИР: Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолик муҳимми, ёки Евросиё Иқтисодий Иттифоқими?

Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган тадбирлар Режаси ҳам тасдиқланди. Унда, жумладан, ушбу масалани сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, етакчи экспертлар иштирокида туркум давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган. Тадбирлар доирасида фуқаролар ва бизнес-ҳамжамият ўртасида социологик сўровлар ўтказилади. Бир нечта вазирлар, шу жумладан, Ташқи ишлар ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирларининг тегишли ахборотларини Қонунчилик палатасида эшитиш кўзда тутилган.

МАВЗУГА ДОИР: Жамшид Қўчқоров: “Агар фойдали бўлса, ЕОИИга кирамиз”

Маълумот ўрнида, Евросиё иқтисодий иттифоқи 2014 йилда Россия Федерацияси, Белорус Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу Иттифоққа 2015 йилда Арманистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга.

МАВЗУГА ДОИР: Мигрант: ЕОИИ ҳақида эртак айтманг! Патент баҳона эмас!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан