Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Паспортни вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудуддан ҳам олиш имконияти жорий этилиши мумкин
17.10.2019 17:28,  
109

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат билдириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда паспорт олиш билан боғлиқ муҳим савол берилди:

— Кеча Марказий банк қарори билан фуқаролар доимий пропискасидан қатъи назар исталган ҳудуддан кредит олиши мумкин бўлди. Худди шу каби фуқароларга паспорт ёуи ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам исталган ҳудуддан олиш имкониятини яратиш мумкинми? Шунда айтайлик Тошкент шаҳрида яшайдиган фуқаро вилоятга боришга мажбур бўлмасди.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Зиёев шундай жавоб берди:

“Бу масала жуда ўринли ва бизнинг кун тартибимизда бор. Ҳозирда ушбу тизимни жорий этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширяпмиз. Тез орада паспортни нафақат доимий прописка қилинган ҳудудидан, балки вақтинча рўйхатдан ўтган ҳудудидан ҳам олиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар киритилади”

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан