Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Педагогларнинг умумтаълим фанлари бўйича билими ва маҳоратини баҳолаш тизими ишлаб чиқилади
13.05.2022 11:39,  
221

“2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача Миллий ўқув дастури таълим жараёнига тўлиқ жорий этилади, шу жумладан, 2022 йил якунигача 3-, 6-, 7- ва 10-синфлар учун, 2023-2024 йилларда 4-, 5-, 8-, 9- ва 11-синфлар учун дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда ўқув қўлланмалар яратилади.​

Махсус электрон тизимлар (S-testing, Onlineedu, Raqamli darsliklar ва бошқалар) орқали:

2022 йил якунигача янги авлод дарсликлари учун 10 та мобил электрон ресурс ва 100 та мультимедиа маҳсулотлари яратилади;

2022 йил 1 сентябргача 3-, 6-, 7- ва 10-синф ўқитувчилари Миллий ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилади.

Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари;

А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Педагог кадрларни компетенцияларга асосланган ва касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган методикалар бўйича ўқитиш амалиёти жорий қилинади.

2022 йил 1 июлгача Педагогика марказлари ҳузурида малакали ходимлардан иборат тренерлар гуруҳлари шакллантирилади.

Педагог кадрларнинг малакасини оширишга бевосита жалб қилинган тренерларга уларнинг иш фаолияти натижасига қараб, ойлик иш ҳақига 100 фоизгача миқдорда қўшимча устама ҳақ тўлаб борилади.

2022/2023 ўқув йилидан Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида ўқиётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабларда амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

2023 йил 1 августгача педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинади.

2022 йил 1 сентябрдан мактабларда умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);

Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:

2025 йил 1 январгача – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

2025 йил 1 январдан – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади.

Ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

2022 йил 1 декабргача мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 сентябрдан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

Фармонга кўра, шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан