Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсия тарқатиш бўйича Халқ банки яккаҳокимлиги тугатилади
11.05.2020 21:58,  
646

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк департаменти директори Аброрхўжа Турдалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Аброрхўжа Турдалиев жорий йилнинг 7-8 май кунлари бир неча соат давомида “HUMO” тўлов тизимининг айрим тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда юзага келган узилишлар билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди. 

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари бир неча соат давомида банк карталари орқали бажарилаётган транзакциялар сони кескин ортди.

Натижада, “ҲУМО” тўлов тизимининг айрим тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда узилишлар юзага келди.

Бундан олдинроқ республика бўйлаб пенсия тўловларини тўлаш учун Халқ банки томонидан 620 мингга яқин банк картаси муомалага чиқарилган эди.

Юқорида қайд этилган муаммолар қайта такрорланмаслиги учун Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда пенсия маблағларини етказиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

"Шу муносабат билан, пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади", - дейди Аброрхўжа Турдалиев.

Бу орқали пенсионерлар ўзларига мақбул бўлган ихтиёрий банкда ҳисоб-рақам очиш орқали уларнинг банк картасидан фойдаланишга имконият яратилади. Мазкур танлаш имконияти бир марталик бўлмасдан, пенсионерлар кўрсатилаётган банк хизмати сифатидан қониқишидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банкни ўзгартириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан