Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсияга муддатидан аввал чиқса бўлади, қачонки...
12.05.2021 08:37,  
3368

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 588-4, 04.05.2021 й.), деб ёзмоқда «Норма».

Ҳужжат «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сон Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

Йўриқнома қуйидаги сабабларга кўра ишдан озод этилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартибини белгилайди: технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги.

Мазкур шахсларга улар расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи тақдим этилади:

  • эркаклар - 58 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган тақдирда;
  • аёллар - 53 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган тақдирда.

Биринчидан, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши муносабати билан уларга мувофиқ Йўриқнома қабул қилинган НҲҲлар аниқлаштирилди – «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасининг 8-қисми, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, МКнинг 100-моддаси 2- қисмининг 1-банди.

Иккинчидан, белгиланишича, ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь кун ичида ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилсалар, марказ ходимлари 3 ойлик давр ичида (илгари – агар ишдан озод этилганлар 10 кун ичида мурожаат қилсалар) мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак. Агарда озод этилган шахслар 30 календарь кундан кейин мурожаат қилсалар, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари 10 кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.05.2021 йилдан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан