Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Pfizer» вакцинасидан сўнг 13 исроилликнинг юзи фалажланиб қолди
17.01.2021 21:15,  
446

«Pfizer» компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи дозасини олгандан кейин 13 нафар исроилликнинг юз нервлари фалажланиб қолди, дея хабар берди «Едиот Ахронот».

«Вазирлик маълумотларига кўра, камида 13 кишида парез аломатлари пайдо бўлган, аммо соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларнинг фикрича, амалда бундай ҳолатлар сони кўпроқ», — деб ёзади газета.

Мана, масалан, вакцина қабул қилганлардан бири эмлангандан бир неча дақиқа ўтгач ияги ва оғзида ғалати ҳолатни ҳис қилганини маълум қилган.

«Мен 28 соат у билан бирга юрдим. Бутунлай йўқолди деб айтолмайман, бироқ менда бундан бошқа оғриқ йўқ», — деди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, биринчи доза юборилгандан сўнг парез аломатлари пайдо бўлган беморларга иккинчи доза тузалгунга қадар берилмай туриши керак. Бироқ шифокорлар бундай вазиятда иккинчи дозани юборишнинг мақбуллигига шубҳа билан қарашмоқда.

Исроилда аҳолини COVID-19га қарши оммавий эмлаш 20 декабрда бошланди. Иккинчи дозаси 10 январдан юборила бошланди. Биринчи босқичда вакцинани тиббиёт ходимлари, тиббиёт талабалари, гериатрия муассасалари ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари қабул қилишди. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф гуруҳига кирувчи одамлар эмланишди. Вакцинанинг биринчи дозасини икки миллиондан, иккинчи дозасини 200 мингдан ортиқ одам қабул қилишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан