Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман"
17.01.2021 14:39,  
82

"Пахтакор" бош мураббийига айланган Питер Хюистра ўзининг тайинланиши, таркиб, йиғин ва жамоа ишқибозлари хусусида фикрларини билдирди.

"Пахтакор" бош мураббийи бўлганимдан хурсандман ва клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман. Улар мен билан "Пахтакор" охирги уч ярим йилда амалга оширган ривожланиш йўлини давом этишини билишади. Мен буни давом эттираман, ўйин услубимиз сақланиб қолади, эҳтимол яхшироқ ҳам бўлади. Бу футболчилар учун ҳам яхши, чунки биз ишлаб келган йўлимизда давом этамиз.

Январ ҳамиша футболчилар жамоаларини алмаштирадиган давр. "Пахтакор"да ҳам ҳар йили кимдир кетади ва бошқалар келади. Фақат кетган ўйинчилар ўрнини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бу ўзига хос синов. Бу йил ҳам шундай.

Футболчилар яхши дам олишди ва таътилдан қайтишди. Улар дам олиш даврида ҳам маълум ҳажмда ишлашди. Энди биргаликда чемпионатни бошлаш учун тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасига яхши ҳолатда ҳозир бўлишга интиламиз.

Бу ерда ўтказган давримда кўплаб мухлислар билан танишдим, улар билан яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, келаётган мавсумда ҳам улар билан алоқаларимиз яхши бўлади. Биз улардан қўллаб-қувватлаш оламиз. Бу жуда муҳим. Футбол клуби ҳам аслида ишқибозлар дегани. Биргаликда ажойиб мавсум ўтказамиз деб умид қиламан, - дейди Питер Хюистра "Пахтакор" матбуот хизматига.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан