Италиянинг Пиза университети ректори профессор Паоло Манкарелла университетнинг Тошкентдаги филиалини очиш имкониятлари ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, бу университетнинг Италиядан ташқаридаги илк филиали бўлади.
Дастлабки босқичда бакалаврда қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрланади:
- Геология;
- Геофизика;
- Энергетика;
- Кимё;
- Биотехнология;
- АКТ;
- Иқтисодиёт;
- Бизнес бошқаруви.
Шунингдек, яқин вақтда ушбу лойиҳанинг ҳаётга тадбиқ этиш учун Пиза университети делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштириляпти.
Пиза университети (Università di Pisa, UniPi) Пиза шаҳрида жойлашган Италия давлат тадқиқот университети. У 1343 йилда папа Климент VI фармони билан ташкил этилган ва дунёдаги қадимийлигига кўра 19 рақамли университетдир.
Университетда буюк италян олими Галилео Галилей таҳсил олган. Уни 3 та Нобел мукофоти совриндорлари (Жосу Кардуччи, Энрико Ферми, Карло Руббиа), 2 та президент (Жованни Кронки, Карло Азело Чампи), 2 та бош вазир (Жулиано Амато, Энрико Летто) ва бошқа қатор вазирлар ҳамда таниқли жамоат арбоблари тамомлаган.