Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Почка қисмимни сотаман». Тошкентлик фуқаро буйрагини сотиш учун эълон берди
4.01.2021 09:42,  
12915

«TezNews.uz» нашрининг ёзишича, Тошкентда 29 ёшли фуқаро буйрагини сотиш учун «OLX»га эълон берган. У буйрагини 2 минг долларга баҳолаган.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро буйрагини 2 минг АҚШ долларига сотиш учун эълон берган.

«Почкамни сотаман, ёшим 29 да. Иложи борича тезроқ. Телефон рақамим орқали батафсил маълумот берилади. Соғлом», — деб ёзади фуқаро эълон ҳақида келтирилган тавсифда. Эълон берувчи ўзининг шахси ва жинси ҳақида ҳеч қандай маълумот қолдирмаган.

Маълумот учун, Европада инсон ички органлари, жумладан, ингичка ичак – 2,5 минг доллар, буйраклар – 70 минг доллар, юрак – 250 минг доллар, ўпка – 20 минг доллар, кўзнинг шох пардаси – 5 минг доллар, жигар – 120 минг доллар, бош – 5 миллион доллар, ошқозон – 10 минг доллар, тухум ҳужайралар – ўртача 7,5 минг долларгача бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Қозоғистонда буйрак 10 миллион тенге, яъни 23 611 долларга баҳоланган. Шунингдек, киевлик Уляна буйраги учун деярли 350 минг доллар сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан