Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди
27.02.2019 13:11,  
7

Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди, дея хабар қилди РИА Новости.

“Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади”, - деб ёзди ўзининг Twitter саҳифасида Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофур.

Уриб туширилган самолётлар учувчилардан бири ҳибсга олинган.

Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилди.

Нью-Деҳли ва Исломобод муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

​Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. “Жайш-а-Муҳаммад”  гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммисига олди. 26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан